Россияда норозилик намойишлари бошланди

Олам

image

Россия федерациясининг бир қанча ҳудудларида мухолифат Алексей Навальнийнинг тарафдорлари норозилик намойишлари уюштирмоқда. Оқибатда, айрим ҳудудларда ҳуқуни муҳофаза қилувчи орган ва митинг иштирокчилари ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда.

Новосибирскда одамлар Қизил авеню бўйлаб Ленин майдонига қараб юрган. Маълумотларига кўра, мингга яқин одам кўчага чиққан. Ҳибсга олинган саккиз киши ҳақида маълумот мавжуд.

Владивостокда полиция намойишчиларни куч билан тарқатиб юборган. У ерда аллақачон 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.

Красноярскдаги митингда бир ярим мингга яқин киши қатнашмоқда.

Навальний “Новичок” заҳаридан заҳарланган, деб тахмин қилинадиган Томскда одамлар шаҳар марказидан ўтиб кетган. Митингда 700 дан ортиқ одам тўпланган. Одамлар: “Путин – ўғри” ва “Навальний, биз сиз билан”, дея ҳайқирмоқда.

Кузбассда 500 га яқин намойишчилар Кемерово шаҳар ҳокимлиги биносига етиб келган. Кўплаб полициячилар яқин атрофда жойлашган вилоят ҳокимияти ҳудудини ўраб олган.

Москванинг Тверская кўчаси Пушкинскаядан “Манежная” майдонигача полиция томонидан тўсилган. Шунингдек, қўшни йўллар ҳам ёпилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, Москва вақти билан соат 11:00 га қадар бутун Россия бўйлаб норозилик акцияларида 15 мингдан ортиқ одам қатнашмоқда. Намойишчиларнинг аксарияти Владивосток ва Иркутскда – ҳар бир шаҳарда уч мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

755

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг