Эрматовнинг илк матбуот анжумани, 18 минг гектарга кенгаядиган Тошкент, Путинни мақтаган Трамп ва куннинг муҳим хабарлари шарҳи
Жамият
−
29 Июнь 2019
3481Тошкент шаҳар ҳудуди 18 минг гектарга кенгаяди.
Бугун, 29 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида ҳоким Жаҳонгир анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Даврон Ҳидоятов Тошкент шаҳар ҳудудини 18 минг гектарга кенгайтириш режаси мавжудлигини маълум қилди.
“Биз Тошкентга 1нг гектар ерни қўшиб олишни режалаштираяпмиз. Ҳозир масаланинг ҳамма жиҳатлари ўрганилмоқда, ҳали бир тўхтамга келингани йўқ. Вилоят ҳудудининг бир қисмини шаҳарга қўшиб олиш осон иш эмас. Айни пайтда Тошкент ҳудуди 33 минг гектар. Энди тасаввур қилинг, қўшиб олинадиган ер шаҳарнинг ҳозирги ҳудудининг деярли 60 фоизига тенг бўлади”, деб айтиб ўтган Даврон Ҳидоятов.
Трамп: "Путин aжойиб йигит”
28 июнь куни Япониянинг Осака шаҳрида G20 нинг навбатдаги саммитида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
Дональд Трамп ушбу учрашув ҳақида эсга оларкан, Владимир Путинни "яхши йигит", "ажойиб" дея таърифлаган.
"Биз, икки буюк давлат, Россия ва АҚШ савдони тиклашимиз керак. Кеча яхши учрашув бўлди. У ажойиб одам, катта раҳмат ", қўшимча қилган Трамп.
Футболда адолат ўрнатгани келдим – Равшан Эрматов.
Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида ЎФАнинг янги биринчи вице-презтиденти Равшан Сайфуддинович Эрматов иштирокида ОАВ вакиллари учун Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
“Мен келган кунимдан биринчи эътиборни ЎФА ичида махсус музей ташкил этишга қаратдим. Биз агар ўзбек футболини тарихини ҳурмат қилмасак, келажакни ҳам ҳурмат қилмаган бўламиз. Бошқа жойлардан Ўзбекистонга келган меҳмонлар учун футбол юртимизда кеча пайдо бўлмаганини кўрсатиш учун ҳам бу музей бизга керак.
Аввало бизда футбол ҳозирги кунда ривожланиб боряпти, лекин бу талаб даражасида эмас. Футбол олдинга юриши учун унда адолат бўлиши керак. Биз шуни ўрнатамиз. Кимни ҳаққи бор шундоқ ҳам зўрға нафас олаётган ўзбек футболига зўғм ўтказишга?”, дейди равшан Эрматов.
Инсон ўлимига сабаб бўлган аттракцион синиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Хабарингиз бор кеча, 28 июнь куни Жиззах шаҳридаги “Истиқлол” болалар истироҳат боғидаги аттракцион синиб кетиши оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик.
Бугун, 29 июн куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси QALAMPIR.UZ манбасига рўй берган ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
“2019 йил 28 июнь куни соат 12:30 ларда Жиззах шаҳар, “Наврўз” маҳалласи ҳудудидаги “Истиқлол” болалар истироҳат боғидаги ЯТТ “Маматқулов Бурхон”га қарашли “Учар тарелка” аттракциони айланаётган вақтида аттракционнинг “арелка” қисми таянч ўқига пайвандлаш чокидан узилиши оқибатида 7 метр баландликдан ерга қулаб тушган бўлиб, 8 нафар мижоздан бир нафари, яъни 1999 йилда туғилган М.Х. “ҳаёти учун ҳавфли бўлган оғир тан жароҳати” олиб воқеа жойида вафот этган.
Самарқанд шаҳри “Samarqand sity” сабаб ЮНЕСКО рўйхатидан ўчирилиши мумкин.
Жорий йилнинг 30 июнь кунидан 10 июлигача Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида ЮНЕСКО қошидаги Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 43-сессияси бўлиб ўтади.
Ушбу сессияда “Шарқ гавҳари” ҳисобланмиш Самарқанд шаҳрининг тарихий ҳудудлари ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатидан ўчирилиши мумкин. Бу ҳақда сессия учун тайёрланган ҳисоботда маълум қилинган.
Унда қайд этилишича, Шаҳарнинг тарихий марказида барпо этилаётган кўпқаватли янги бинолар маданий қийматга эга тарихий биноларга зарар етказмоқда.
Шунингдек, 2022 йилда Самарқандда ташкиллаштириладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти сессияси учун барпо этиладиган янги меҳмонхоналарнинг жойлаштирилиши, унинг учун майдонлар ажратилиши ҳануз ЮНЕСКО билан келишилмагани қайд этилган.
LiveБарчаси