Футболда адолат ўрнатгани келдим – Равшан Эрматов
Спорт
−
29 Июнь 2019
5405Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида ЎФАнинг янги биринчи вице-презтиденти Равшан Сайфуддинович Эрматов иштирокида ОАВ вакиллари учун Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Равшан Эрматов Матбуот анжуманида сўзга чиқар экан, аввало журналистларни яқиндагина нишонланган Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклади.
Шундан кейин вице-президент бевосита савол-жавобларга ўтди.
“Мен келган кунимдан биринчи эътиборни ЎФА ичида махсус музей ташкил этишга қаратдим. Биз агар ўзбек футболини тарихини ҳурмат қилмасак, келажакни ҳам ҳурмат қилмаган бўламиз. Бошқа жойлардан Ўзбекистонга келган меҳмонлар учун футбол юртимизда кеча пайдо бўлмаганини кўрсатиш учун ҳам бу музей бизга керак.
Аввало бизда футбол ҳозирги кунда ривожланиб боряпти, лекин бу талаб даражасида эмас. Футбол олдинга юриши учун унда адолат бўлиши керак. Биз шуни ўрнатамиз. Кимни ҳаққи бор шундоқ ҳам зўрға нафас олаётган ўзбек футболига зўғм ўтказишга?”, дейди равшан Эрматов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь