Самарқанд шаҳри “Samarqand sity” сабаб ЮНЕСКО рўйхатидан ўчирилиши мумкин
Жамият
−
29 Июнь 2019
9932Жорий йилнинг 30 июнь кунидан 10 июлигача Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида ЮНЕСКО қошидаги Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 43-сессияси бўлиб ўтади.
Ушбу сессияда “Шарқ гавҳари” ҳисобланмиш Самарқанд шаҳрининг тарихий ҳудудлари ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатидан ўчирилиши мумкин. Бу ҳақда сессия учун тайёрланган ҳисоботда маълум қилинган.
Унда қайд этилишича, Шаҳарнинг тарихий марказида барпо этилаётган кўпқаватли янги бинолар маданий қийматга эга тарихий биноларга зарар етказмоқда.
Шунингдек, 2022 йилда Самарқандда ташкиллаштириладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти сессияси учун барпо этиладиган янги меҳмонхоналарнинг жойлаштирилиши, унинг учун майдонлар ажратилиши ҳануз ЮНЕСКО билан келишилмагани қайд этилган.
Бутунжаҳон мероси маркази, ИКОМОС ва ИККРОМнинг таҳлили ва хулосаларида турли-туман инфраструктура ва туристик объектларнинг қурилиши режаси, жумладан, ШҲТ-2022 саммитини ўтказиш учун зарур бинолар ва кўпфункцияли "Samarqand sity" лойиҳаси объект, буфер зонаси унинг ташқарисида бузиш ва қайта режалаштириш ишлари ўтказилиши уларни ташвишга солмоқда.
Қўмитанинг сўровларига қарамасдан, Қўмита ва Бутунжаҳон мероси марказига устувор умумжаҳон қийматга салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган реставрация ва янги қурилиш ишлари бўйича қарор чиқаришдан аввал билдириш жараёнига белгиланган тарзда риоя қилинмаган.
Шундай қилиб, таклиф этилаётган ва жорий лойиҳаларнинг тезлиги, шунингдек, ШҲТнинг 2022 йилги саммитигача қуриб битказиш зарурияти етарли тарздаги бошқарув принциплари, йўриқномалари ва воситалари йўқлиги билан биргаликда объектнинг OUV (Outstanding Universal Value) — устувор умумжаҳон қийматига таҳдид уйғотмоқда, дейилади хулосада.
LiveБарчаси