Трамп: "Путин aжойиб йигит”

Олам

image

28 июнь куни Япониянинг Осака шаҳрида G20 нинг навбатдаги саммитида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп учрашгани ҳақида хабар берган эдик. 

Дональд Трамп ушбу учрашув ҳақида эсга оларкан, Владимир Путинни "яхши йигит", "ажойиб" дея таърифлаган. 

"Биз, икки буюк давлат, Россия ва АҚШ савдони тиклашимиз керак. Кеча  яхши учрашув бўлди. У ажойиб одам, катта раҳмат ", қўшимча қилган Трамп.

Маълумот учун, икки давлат раҳбарлари учрашуви 1 ярим соатга чўзилган. Иккала томон ҳам ўзаро суҳбатда бутун дунё мамлакатлари билан алоқаларни ҳар томонлама яхшилашга бўлган ҳарактларни ёқлашини маълум қилган.

"Улар Украина, Эрон, Венесуэла ва Суриядаги муаммоли вазиятларни муҳокама қилишди", дея маълумот берилди Оқ уйнинг Twitter'даги саҳифасида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг