1 ярим соатлик музокараларда Трамп Путиндан АҚШдаги сайловларга аралашмасликни сўради

Олам

image

Япониянинг Осака шаҳрида G20 саммити олдидан жаҳоннинг икки лидери Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасида бўлиб ўтган учрашув ўз якунига етди.

Маълум бўлишича, Президентларнинг музокаралар жараёни 1 ярим соатга чўзилган. Иккала томон ҳам ўзаро суҳбатда бутун дунё мамлакатлари билан алоқаларни ҳар томонлама яхшилашга бўлган ҳарактларни ёқлашини маълум қилган.

"Улар Украина, Эрон, Венесуэла ва Суриядаги муаммоли вазиятларни муҳокама қилишди", дея маълумот берилди Оқ уйнинг Twitter'даги саҳифасида.

Бундан ташқари Путин ва Трамп қуролланишни умумий назорат қилишнинг замонавий моделлари бўйича музокараларни давом эттиришга рози бўлишган. Учрашувда Россия томонидан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, президент матбуот котиби Дмитрий Песков, ёрдамчи Юрий Ушаков ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Молия вазири Антон Силуанов иштирок этган.

Музокаралар вақтида Трампга АҚШ давлат котиби Майк Помпео, Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчи Жон Болтон,маслаҳатчи Фиона Ҳилл, Молия вазири Стив Мнучин ва Оқ уйнинг янги матбуот котиби Стефани Гришам ҳамроҳлик қилган.

Музокаралар аввалида, журналистлар Президент Дональд Трампдан Путиннинг АҚШдаги сайловлар жараёнига аралашмаликка чақиришини сўрашди. Трамп буни ижобий қабул қилган ҳолда, журналистларнинг илтимосини бажарди. Ҳар иккала Президент бу ҳазилни табассум билан қабул қилгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Дональд Трамп Россия-АҚШ

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг