Жиззахда аттракцион синиб кетди. Ҳалок бўлганлар бор (видео)

Жамият 20349

Ҳозиргина ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги истироҳат боғларидан бирида жойлашган одамлар тўла аттракционнинг синиб кетгани тасвирланган видеолар тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда бу воқеанинг бугун, 28 июнь куни Жиззах шаҳрида содир бўлгани айтилган. QALAMPIR.UZ мухбири воқеага аниқлик киритиш мақсадида ССВ Матбуот хизмати билан боғланди.

ССВнинг маълум қилинишича, бугун содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Вафот этган шахс Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида 1999 йилда туғилган М.Х.бўлиб, у тумандаги 50-умумтаълим мактаби ишчиси бўлган.

ССВ Матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа натижасида яна бир киши енгил тан жароҳати олган, у шифокорларнинг махсус кўригидан сўнг уйига жавоб бериб юборилган. Ҳозирда унинг саломатлиги қониқарли аҳволда. 

Ҳозирча, аттракционнинг синиб кетиши сабаблари маълум қилинмади.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 378
Рейтинг: 3
t
×