Эркинжон Турдимов ўзига яна бир янги ўринбосар тайинлади
Жамият
−
27 Февраль
9255Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Фахриддин Бахтиёрович Қўшоқов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Фахриддин Қўшоқов мазкур тайинловга қадар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Февраль ойи бошида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори вазифасида фаолият олиб борган Алишер Бўриевич Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Турдимов Самарқанддаги матбуот котиби Манучеҳр Бобораҳимович Мирзаевни чақириб олди ва уни Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлади. Шунингдек, Аброр Хидиров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.