Эркинжон Турдимов ўзига янги ўринбосар тайинлади
Жамият
−
26 Февраль 11073 1 дақиқа
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Аброр Абдуазимович Хидиров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, ўтган ойда Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Февраль ойи бошида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори вазифасида фаолият олиб борган Алишер Бўриевич Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Турдимов Самарқандаги матбот котиби Манучеҳр Бобораҳимович Мирзаевни чақириб олди ва уни Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлади.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь