СамДЧТИ ректори ҳам ишдан кетди
−
16:00 2648 1 minute
Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Баҳодир Алиқулович Ҳолиқов лавозимидан озод этилди. Буни олийгоҳдаги QALAMPIR.UZ манбаси тасдиқлади.
Манбанинг билдиришича, Баҳодир Ҳолиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Ўқув ишлари бўйича проректор Умид Жуманазаров ректор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
Маълумот учун, Баҳодир Ҳолиқов 2024 йилда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан СамДЧТИ ректори лавомизига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ QALAMPIR.UZ манбаси Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ўзбекистондаги 5 та олий таълим муассасаси ректори лавозимидан озод этгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ Эркинжон Турдимов ректорларни ишдан олгани ҳақидаги хабарларни рад этганди.
Бироқ шу кунларда Тошкент кимё-технология институти ректори Ботир Усмонов ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов “ўз хоҳишига кўра” лавозимидан озод этилди.
Live
All