Эркинжон Турдимов Сирдарё ҳокими вазифасини бажарувчи бўлди

Жамият

image

2018-2024 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият юритган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Бугун, 22 январь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ҳам бўлиб ўтди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Покиза Аҳмаджонова олиб борди. Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Маълумот учун, Эркинжон Турдимов 1969 йил 10 июлда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. У 2018 йилдан 2024 йил ноябргача Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият юритган. Турдимовнинг Самарқанд ҳоким лавозимидан озод қилиниши унинг бошқа ишга ўтиши билан изоҳланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё Эркинжон Турдимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг