Энди Жиззахда 17 ёшли қиз бедарак йўқолди. У мактабдан қайтмаган
3-саҳифа
−
19 Февраль
41682Жиззах вилоятида яшовчи Сабрина Назирқулова қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Шароф Рашидов тумани, Истиқлол МФЙ, Маржонсув кўчаси, 35-уйда яшовчи Назирқулова Сабрина Сайдулла қизи 2024 йил 6 февраль куни соат 08:30да мактабга боришини айтиб, уйига қайтиб келмаган.
Маълум қилинишича, Сабрина Назирқулова 2007 йилда туғилган бўлиб, айни дамда Учтепа Касб-ҳунар мактабининг 1-босқич талабаси ҳисобланган.
Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102 қисқа рақамига хабар беришлари сўралган ва хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши билдирилган.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган 18 ёшли Барнохон Холдаралиева ва Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи, 9-синф ўқувчиси Ойдин Турсунованинг бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан 24 кун ўтиб Ойдин Турсунова топилгани маълум бўлди, бироқ Барнохон Холдаралиева ҳамон бедарак йўқолган бўйи қолмоқда.
LiveБарчаси