Бўстонлиқдаги каналдан ёш боланинг жасади чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида оқиб ўтувчи Бўзсув каналида 10 ва 8 ёшли болалар оқиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 июнь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 2016 ҳамда 2018 йилда туғилган икки нафар вояга етмаган бола яшаш уйининг пастки қисмидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетгани тўғрисида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.

Қидирув-қутқарув ишлари оқибатида ғаввос-қутқарувчилар томонидан 21 июнь куни сувдан бир нафар боланинг жасади топилган.

Айни вақтда иккинчи болани қидириб топиш мақсадида ғаввос-қутқарувчилар томонидан қидирув-қутқарув ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 июнь куни Тошкент вилоятидаги Бўзсув каналида оқиб кетаётган эркак қутқарувчилар томонидан қутқариб қолинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўстонлиқ Бўзсув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг