“Бўзсув”да оқиб кетаётган эркак қутқариб қолинди (видео)

Жамият

image

Кеча, 19 июнь куни Тошкент вилоятидаги “Бўзсув” каналида оқиб кетаётган эркак қутқарувчилар томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 13:00 атрофида Чирчиқ шаҳрининг “Шарқ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” канали бўйларида профилактик назорат олиб бораётган ФВВ қутқарувчилари сув оқимида ҳаракатсиз ҳолда оқиб кетаётган фуқарони пайқаб қолган.

Шундан сўнг қутқарувчилар зудлик билан сувга тушиб, фуқарони қирғоққа олиб чиққан. Ҳушсиз ҳолатда бўлган эркакка воқеа жойининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Аниқланишича, фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетган. Сузишни билмагани сабабли кучли сув оқими уни оқизиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманининг Намуна маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхон дарёсига чўмилиш учун борган 6 нафар йигитдан 3 нафари дарёда чўкиб ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўзсув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг