Сурхондарёда чўмилмоқчи бўлган 3 йигит чўкиб кетди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманининг Намуна маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхон дарёсига чўмилиш учун борган 6 нафар йигитдан 3 нафари дарёда чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи 2008 йилда туғилган 6 нафар йигит чўмилиш мақсадида дарё бўйига борган. Дарёнинг кучли оқими йигитларнинг 3 нафарини оқизиб кетган.

Йигитлардан бири сувга тушмаган. Қолган беш нафар йигит эса чўмилиш мақсадида дарёга кирган. Атрофда бўлган фуқаролар дарҳол ёрдамга ошиқиб, сувга тушиб кетган йигитлардан икки нафарини қутқаришга муваффақ бўлган.

Воқеа жойига махсус қутқарув хизмати ғаввослари зудлик билан етиб борган.

Ўша куннинг ўзида махсус қутқарув хизмати ғаввослари томонидан бир нафар фуқаронинг жасади сувдан олиб чиқилган, 9 июнь куни эса яна бир нафари топилган. Ҳозирги кунда яна бир нафар фуқаронинг жасадини қидириш-қутқариш ишлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида унда бўлган бир киши чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг