Деновда фуқароларнинг карталаридан яширинча пул ечиб олган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
09:32 622 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида турли маҳаллаларда яшовчи фуқароларнинг банк карталаридан жами 38 млн 946 минг сўмни рухсатсиз ечиб олганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар ва техник суриштирувлар давомида Денов туманида яшовчи фуқароларнинг банк карталаридан пул маблағлари рухсатсиз ечиб олингани билан боғлиқ бир нечта жиноят аниқланган.
Текширувларда турли маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг банк карталаридан жами 38 млн 946 минг сўм ечиб олингани маълум бўлган. Ушбу жиноятларни содир этишда гумонланаётган Бухоро шаҳрида яшовчи шахс аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳозирда унинг бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири ҳамда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ижтимоий тармоқлар орқали турли маҳсулотларни сотиш, кредит олиб бериш ва пулларни кўпайтиришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси