Бош вазир коронавирус бўйича штаб таркибини тасдиқлади

Олам

image
Ички хотиржамлик: ТИВ Хитойдаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди north_east

Ички хотиржамлик: ТИВ Хитойдаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

Россия Федерацияси Бош вазир Михаил Мишустин икки кун ичида Россияда ҳалигача аниқланмаган коронавирус инфекциясининг олдини олиш режасини ишлаб чиқишни буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 29 январь куни РФ Бош вазири Михаил Мишустин янги коронавируснинг Россияга кириши ва тарқалишидан огоҳлантирувчи тезкор штабнинг таркибини тасдиқлади. Тегишли ҳужжат Ҳукумат порталида эълон қилинди.

Штабга Бош вазир ўринбосари, ижтимоий масалаларга масъул Татьяна Голикова раис бўлди.

Штабга шунингдек, Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова, Ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горовой,Ветеринар ва фитосанитар назорат бўйича федерал хизмат раҳбари Сергей Данкверт, ФВВ раҳбари Евгений Зиничев, Ҳукумат аппарати раҳбари ўринбосари Леонид Левин, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Игорь Моргулов, Ташқи разведка хизмати директор ўринбосари Андрей Моряков, Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко ва “Аэрофлот” авиакомпанияси бош директори Виталий Савельев киритилди.

Маълумот учун, Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлиб, дунёга тарқалаётган янги 2019-nCoV коронавирусидан бугунгача 132 киши ҳалок бўлди. Хитойда ушбу вирусга чалинганлар сони 5974 нафарни, дунёда эса 6062 нафарни ташкил этяпти.

Вирус Камбожа, Гонгконг, Макао, Тайвань, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Германия, Австралия, БАА ва Малайзияга кириб борди.

Австралияда янги коронавирус лаборатория усулида кашф қилинди. У касалликни ўрганишга ёрдам бериши тахмин қилиняпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия вирус

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг