Боғчада қизларга тегажоғлик қилган мудиранинг ўғли қамалди
3-саҳифа
−
24 Январь
9239Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида боғча мудирасининг ўғли тарбияланувчи қизларга тегажоғлик қилгани ҳақида хабар бергандик. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Гап шундаки, хабарларда йигит онаси раҳбарлигидаги боғчага келиб, қизларнинг хонасига киргани ва бир нечта қизни мажбуран ечинтириб, уларга тегажоғлик қилгани айтилган. Шунингдек, тарқалган хабарларга кўра, шу куни муассасанинг камераси ҳам ишламаган. Орадан бироз вақт ўтиб, қизларнинг ота-оналари вазиятдан хабар топган. Мудиранинг эри эса кечирим сўраб, ишни босди-босди қилишга ҳаракат қилгани айтилган.
Қайд этилишича, 2024 йил 23 январь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида гумонланувчи 2008 йилда туғилган йигитга оид жиноят иши якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Ушбу иш Чилонзор туман судида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ, ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, йигитга Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 85-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми “в” бандига асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони тарбия колонияларида ўташ белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 24 ёшли йигит 4 яшар қизга жинсий тегажоғлик қилгани айтилганди.