Энди боғчага имтиёзли навбатни онлайн олиш мумкин

Жамият

image

Боғчага имтиёзли навбат олиш my.gov.uz портали орқали тўлиқ автоматлаштирилди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари марказининг Telegram-каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, аризани онлайн топшириш учун рўйхатдан тегишли тоифани танласаш зарур. Шундан сўнг тизим барча маълумотларни вазирлик ва идораларнинг ахборот базалари орқали сониялар ичида ўзи текширади.

Қуйидагилар my.gov.uz орқали имтиёзли навбатга қўйилади:

  • Шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва божхона органлари ходимларининг фарзандлари;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
  • Етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
  • “Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг болалари;
  • Акалари ёки опалари ушбу боғчага қатнаётган болалар;
  • Кўп тармоқли ихтисослаштирилган боғчалардан умумий турдаги муассасаларга ўтказилаётган соғайган болалар;
  • Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари;
  • Оила аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат оилалар болалари;
  • Боқувчисини йўқотган оилаларнинг болалари;
  • Тўрт ва ундан кўп фарзанди бор оилалар болалари;
  • Талабаларнинг фарзандлари;
  • Мактаб, ОТМ, техникум, коллеж ва академик лицейлар педагогларининг болалари.

Уйдан чиқмай ариза юбориш учун:

  • my.gov.uz портали ёки мобил иловасида рўйхатдан ўтиш зарур;
  • “Болани давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш” хизматини танлаш керак;
  • Шундан сўнг сўралган маълумотларни тўлдириш, боғчани ҳамда мавжуд имтиёзни белгилаб, ариза юбориш керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пенсия жамғармаси my.gov.uz порталида пенсияни нақд шаклга ўтказиш бўйича онлайн хизматни йўлга қўйгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг