Уйида 577 млн сўмлик ҳужжатсиз дориларни сотиш мақсадида сақлаган шахс ушланди

Crime

image

Наманган вилоятида 577,4 миллион сўмлик, сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 13 мингдан ортиқ қути дори воситаларининг муомалага киритилиши олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, тезкор тадбир давомида фуқаро А.Т. ва бошқалар “Бобуршоҳ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонда 56 турдаги 13 184 қути дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

Уларнинг умумий қиймати 577,4 миллион сўмни ташкил этган. Дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида яшовчи оила хонадонида Россиядан ноқонуний олиб келинган, қиймати қарийб 600 миллион сўмлик контрафакт дори воситаларини сақлаб келаётгани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends