Энди навбат боғча болаларигами? Тошкентда 4 нафар қизалоққа тегажоғлик қилингани айтилмоқда
3-саҳифа
−
04 Май 2023
15264Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги болалар боғчаларидан бирида директорнинг ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кўплаб норозиликларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олингани маълум қилинди.
Тарқалган хабарларга кўра, боғча мудирасининг 11-синф ўғли 4 нафар қизчани ухлашга ётганидан сўнг, уларга турли хил тегажоғликлар қилган.
Бош прокуратурага кўра, воқеа 230-сонли мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.
“Натижалари ҳақида хабар берилиши таъминланади”, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Эслатиб ўтамиз, қизалоқларга нисбатан бу каби тегажоғликлар қилиниши ёки зўрлашлар охирги вақтларда жуда кўп учрамоқда.
Масалан, жорий йилнинг 31 январь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида зўравонлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилганди. Қизни оиласида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган шахс аввал уни зўрлаб, кейин ўлдириб кетганди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида эркак 6 ёшли қизчани алдаб унга тегажоғлик қилганди. 47 ёшли эркак ёш қизчани алдов йўли билан подъездга чақириб, қизчани ечинтириб, унга тегажоғлик қилган.
Бундан ташқари, жамиятда кўплаб тўлқинланишларга сабаб бўлган яна бир воқеа, яъни Хоразмдаги педофил амалдорларнинг вояга етмаган қизларни зўрлаганига ҳам кўп бўлмади.
Умуман олганда, бу каби ҳолатларни санасак жуда кўп, муҳими бундай ишларни олди олиниши ва жиноятчиларга муносиб жазо берилишидир.