Блинкен фон дер Ляйен билан Россияга қарши чораларни муҳокама қилди

Олам

image

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен бугун, 10 сентябрь куни телефон орқали Россия Федерациясига қарши чоралар, Киевни қўллаб-қувватлаш ва Европа Иттифоқининг энергия хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти Матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс ёзма баёнотида айтилади. 

Ҳужжатга кўра, Блинкен фон дер Ляйен билан “Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришни муҳокама қилиш, Қўшма Штатларнинг Европанинг энергия хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаш ва Россиянинг махсус ҳарбий амалиёти билан боғлиқ ҳолда Россияни жавобгарликка тортиш учун мувофиқлаштиришни давом эттириш” учун гаплашган. 

Шунингдек, АҚШ Давлат котиби ва Еврокомиссия раҳбари “келажакда Босния ва Герцеговинада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг аҳамияти” ҳақида ҳам суҳбатлашган.  

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Урсула фон дер Ляйен Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг