Биз украиналикларга ўзларини ҳимоя қилиш учун чинакам имконият беришимиз керак – Столтенберг
Олам
−
30 Май
3922НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянс аъзолари Украинага етказиб бераётган қуроллардан фойдаланишга қўйилган айрим чекловларни қайта кўриб чиқиш вақти келганини айтди. Бу ҳақда у бугун, 30 май куни Прагада НАТО Ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан олдин сўз очди.
"Иттифоқчилар Украинага ҳар хил турдаги ҳарбий ёрдам кўрсатадилар ва уларнинг баъзилари бу қуроллардан фойдаланишга маълум чекловлар киритди. Бу суверен қарорлар. Аммо менимча, бу уруш қандай ривожланаётганини ҳисобга олган ҳолда украиналикларга ўзларини чинакам ҳимоя қилиш имкониятини бериш учун ушбу чекловларнинг айримларини қайта кўриб чиқиш вақти келди", дейди Столтенберг.
Украина етакчилари Берлиндан Вашингтонгача ҳукуматларни қурол-яроғ етказиб бериш бўйича чекловларни юмшатишга чақирар экан, Ғарб давлатлари Украина армиясига Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришга рухсат бериш керакми, деган саволга иккига бўлинган.
Украинанинг баъзи иттифоқчилари, хусусан, Британия, Болтиқбўйи давлатлари ва Дания бу босқиндан қонуний ўзини-ўзи ҳимоя қилишнинг бир қисми эканлигини таъкидласа, бошқалари Россия ҳудудини нишонга олиш Ғарбни тўғридан-тўғри можарога олиб келишидан қўрқади.
Бельгия Бош вазири шу ҳафтада мамлакати жорий йилда Украинага жўнатмоқчи бўлган F-16 қирувчи самолётларидан фақат Украина ҳудудида фойдаланиш мумкинлигини айтди. Германия оғир қуролларни, шу жумладан Leopard танкларини етказиб бериш бўйича ҳам худди шундай шартларни илгари сурди.
Эслатиб ўтамиз, Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон 2 май куни Киевга сафари чоғида Украина Россия ҳудудига зарба бериш учун Британия қуролларидан фойдаланиши мумкинлигини айтганди. АҚШда эса бир гуруҳ қонунчилар Президент Жо Байден маъмуриятидан Украинага Россия ҳудудига Америка қуролларидан фойдаланган ҳолда зарбалар беришга рухсат беришни талаб қилди. 22 май куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Майкл Маккол АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенни Киевга Россия ҳудудига Америка қуроллари билан зарба бериш тақиқини бекор қилишга чақириб, унга АҚШ томонидан тақдим этилган ATACMS ракеталари билан қопланиши мумкин бўлган Россия ҳудуди харитасини кўрсатди. “The New York Times” эса Блинкен ўтган ҳафтадаги Киевга "кутилмаган ташриф"идан сўнг Американинг Россия ҳудудига қуролли зарбаларини тақиқлаш масаласи бўйича ўз позициясини ўзгартириб, Оқ уйга Россияга қарши зарба бериш тақиқини бекор қилишни таклиф қилганини ёзди. Франция ядро каллагини олиб юра оладиган ракетанинг илк синовини амалга оширди. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг бутун дунё ҳукуматлари Украинанинг Россия ичидаги рус қўшинларига ҳужум қилиш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишига қўйилган тақиқларни қайта кўриб чиқиши кераклигини ва бу чекловлар Украина қўшинларининг ўз мамлакатини ҳимоя қилиш қобилиятини пасайтираётганини айтди.
LiveБарчаси