Бишкекда намойиш вақтида Атамбоевнинг автомобилига қарата ўқ узилди

Олам

image

Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида отишма содир бўлди. Ўқ овозини эшитган оломон 4 томонга қараб қочди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, аниқланмаган шахслар Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевнинг машинасига ўқ узган. Кейинроқ у ерда 2 та жанговар патрон гильзаси топилган.

Ушбу воқеадан бироз олдин Ала-Тоо майдонида 2 та турли мухолифат гуруҳлари орасида тўқнашув бўлган. Бир томондан Алмазбек Атамбоев, Омурбек Бабанов ва уюшган жиноятчиликка қарши бўлганлар иккинчи томондан Бош вазирликка номзод Садир Жапаров тарафдорлари келишган. Мухолифатчилар бир-бирларини тошбўрон қилишган эди. Кейинроқ Жапаров тарафдорлари Ала-Тоо майдонини эгаллашган.

Сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, Ала-Тоо майдонида яна бир неча киши жароҳатланган. Улардан бири сиёсатчилардан бирининг тан соқчиси иккинчиси мухолифатчи Токтогазиев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловнинг дастлабки натижасидан норози партиялар тарафдорлари Бишкекда норозилик намойишини бошлади. Кейинроқ намойиш тартибсизликка айланиб кетди. 

Намойишчилар аввало мамлакат парламенти биноси – Оқ уйни эгаллади. Бу бинода Президент Администрацияси ҳам жойлашган. 6 октябрь эрталаб Ҳукумат биноси ҳам намойишчилар қўлига ўтгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, акция иштирокчилари Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига бостириб кириб, у ерда сақланаётган собиқ Президент Алмазбек Атамбоевни озод қилди. Шунингдек, сиёсий маҳбуслардан собиқ Бош вазир Сапар Исаков ҳам қамоқдан чиқарилди. Озод қилинганлар орасида Бишкек шаҳрининг собиқ мэри Албек Ибраимов ҳам бор.

Президент Сооронбай Жээнбеков юз бераётган тартибсизликлар бўйича баёнот бериб, баъзи сиёсий кучлар давлат ҳокимиятини ноқонуний равишда эгаллаб олишга уринганини айтиб ўтди.

Намойишлар авж олган паллада Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тан олмаслик ҳақида қарор қабул қилди.

Ҳозиргача Жўқорғу Кенеш спикери Дастан Жумабеков ва мамлакат Бош вазири Кубатбек Боронов истеъфога чиқди. Уларнинг ўрнига мухолифат вакиллари тайинланди.

Ўзбекистон қўшни Қирғизистонда юз бераётган воқеаларга муносабат билдириб, жиддий ташвишда эканини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистондаги вазият

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made