Сайлов натижасидан норози намойишчилар Атамбоевни озодликка чиқарди
Олам
−
06 Октябрь 2020
23903Қирғизистон собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев озодликка чиқарилди. Бу ҳақда "РИА Новости" маълум қилди.
Қирғизистондаги парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган қирғизистонликлар намойишга чиқишган. Вазият мураккаблашган, намойишчилар Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси биносининг дарвозасини синдирган ва ичкарига кирган. У ерда эса мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев сақланаётган бўлган.
Бинога кириб борган намойишчилар Алмазбек Атамбоевнинг озодликка чиқарилишини талаб қилишган. Шундан сўнг, уларнинг талаби бажарилиб, Атамбоев қўйиб юборилган.
Маълумот ўрнида, 4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда рўйхатдан ўтган 3,5 миллион сайловчининг 1,98 миллиони ёки 56,2 фоизи қатнашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўртта сиёсий партия 7 фоизлик барьердан ўтиб, мамлакатнинг энг юқори қонун чиқарувчи органининг янги таркибига кириши мумкин. Булар “Бирлик” (24%), “Маконим Қирғизистон” (24%), “Қирғизистон” (8%) ва “Бутун Қирғизистон” (7%) партиялари.
Кеча, 5 октябрдан бошлаб сайлов натижаларига қарши норозилик намойишлари бошланди. Намойиш Қирғизистон социал-демократлари партияси (ҚСД) тарафдорлари томонидан ўтказилмоқда.
Маълумот учун, 2019 йил августда қўлга олинган Атамбоевга нисбатан 11 йил ва икки ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. Атабоев жиноят оламида машҳур бўлган Азиз Батукаевни ноқонуний озодликка чиқаришда ва коррупцияда айбланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь