Беларусда яна 581 киши ҳибсга олинди

Олам

image

Кеча, 26 октябрь куни Беларусь ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан намойишга чиққанлардан 581 нафари ҳибсга олинди. Уларнинг 434 нафари иши судда кўриб чиқилгунга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

"Умуман олганда кеча оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузгани учун 581 киши, шу жумладан Минскда 486 киши ҳибсга олинган. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишдан олдин 434 киши қамоқхоналарга жойлаштирилди", дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 октябрь куни Светлана Тихановская бошчилигидаги мухолифатчилар томонидан мамлакатнинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенкога қўйилган “халқ ультиматуми” муддати тугади. “Ультиматум” шартлари бажарилмагани боис одамлар яна кўчаларга чиқди. Минскда ўтган намойишларда 100 мингдан ортиқ одам иштирок этган. 

Намойишнинг биринчи кунида 523 киши ҳибсга олинган. Уларнинг 352 нафари судгача қамоқда сақланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Минск Беларусь

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг