Тихановская қўйган муддат тугади. Кучишлатар тузилмалар сергак тортди
Олам
−
25 Октябрь 2020
12039Бугун, 25 октябрь куни мухолиф кучларининг навбатдаги кенг кўламли, ноқонуний намойишлари бўлиши кутилаётган Минск марказига куч ишлатар тузилмалар қўшинлари, жумладан милиция ва ОМОН, шунингдек Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий техникалари йўналтирилмоқда.
Гап шундаки, 13 октябрда Тихановская бошчилигида мухолифат лидерлари Лукашенкога нисбатан эълон қилган “ультиматум” муддати бугун ниҳоясига етади. “Ультиматум” қуйидаги уч талабдан иборат:
• Лукашенко истеъфо бериши;
• халққа нисбатан зўравонликлар тўхтатилиши;
• 100 нафар сиёсий маҳбусларнинг озод қилиниши.
Агар “ультиматум” муддати тугагунга қадар юқоридаги келтирилган талаблар бажарилмаса, мухолифат умумхалқ намойишлари ва иш ташларлар, йўлларни ёпиб қўйиш ва давлат дўконларини бойкот қилиш билан таҳдид қилган эди.
20 октябрь куни Лукашенко бунга жавоб тариқасида, “ультиматум“ муддати тугаганда Минскда тартиб ўрнатишини айтган эди ва шу сабабли, эрталабдан бошлаб йўл патруль хизмати автомобиллари шаҳарнинг марказий транспорт йўлларидан бири бўлган Мустақиллик чорраҳасига туташ кўчаларда ҳаракатни тўхтатишни бошлади. Куч ишлатар тузилмаларнинг катта миқдордаги ҳарбий техника карвони хиёбон бўйлаб марказ томон отланди.
Маълумот ўрнида, Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган 9 августдан кейин бир қатор намойишлар бўлиб ўтди. Уларда сайловни қайта ўтказиш талаб қилинди. Беларусь Президенти эса қайта сайлов ўтказиш учун Конституцияга ўзгартириш киритиш кераклигини айтяпти.
Лукашенконинг сайловдаги асосий рақиби Светлана Тихановская сайловдан бир неча кун ўтгач, Литвага кетишга мажбур бўлган.
Фаррух Муродқулов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь