Тихановская Лукашенкога ультиматум қўйди ва 13 кун муҳлат берди
Олам
−
13 Октябрь 2020
15444Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская мамлакат Ҳукумати мухолифат талабини бажармаса 13 кундан кейин барча корхоналарда иш ташлаш бошланишини айтиб, ультиматум қўйди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Мухолифат Беларуснинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко истеъфога чиқиши, кўчаларда зўравонликни тўхтатиш ва барча сиёсий маҳбусларни озод қилишни талабини қўйяпти.
Унинг сўзларига кўра, талаблар 25 октябргача бажарилмаса, бутун мамлакат Халқ Ультиматуми билан кўчага чиқади. 26 октябрда эса Тихановскаянинг таъкидлашича, барча корхоналарда миллий иш ташлаш бошланади, кўчаларда ҳаракат тўхтатиб қўйилади.
“Сизларда учта шартни бажариш учун 13 кун бор. Бизда тайёргарлик учун 13 кун бор ва шу вақтда беларуслар тинч ва қатъий намойишларини давом эттиради”, деган Тихановская.
Маълумот ўрнида, Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган 9 август бери намойишлар бўлиб ўтяпти. Намойишчилар сайлов натижасидан норози бўлиб, намойишлар уюштиряпти. Улар сайловни қайта ўтказишни талаб қиляпти. Беларусь Президенти эса қайта сайлов ўтказиш учун Конституция ўзгартириш киритиш кераклигини айтяпти.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь