Лукашенко қандай шарт билан ҳокимиятдан кетишини маълум қилди

Олам

image

Бугун, 17 август куни Беларусь Президенти Минск ғилдиракли тиркама заводига борди. У ерда Президент норозилик уюштирган ишчилар билан учрашди.

Мулоқот вақтида Лукашенко мамлакатда сайлов ўтказишга қарши эмаслигини билдирди. “Беларусь 24” телеканали унинг мурожаатидан парчани эълон қилди.

Лукашенконинг сўзларига кўра, сайлов ўтказиш учун референдум ўтказиб, янги Конституция қабул қилиш керак бўлади. Шундан сўнг, янги Конституция талабларига мувофиқ Президент, парламент ва маҳаллий ҳокимият органларини қайта сайлаш мумкин бўлади.

Лукашенко ишчилар билан учрашув вақтида мамлакатда янги сайлов ўтказишнинг ягона йўли уни ўлдириш эканини айтиб ўтди.

Кеча, 16 август куни Беларуснинг қатор шаҳарларида эса Александр Лукашенконинг президентлик учун номзод бўлишига қарши намойишлар бўлиб ўтди. Акция бошланганидан 2 соат ўтиб, Лукашенко тарафдорлари иштирокида митингда қатнашиб, уларга узундун-узоқ мурожаат йўллади.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда 9 август куни президентлик сайлови ўтказилди. Унда 26 йилдан бери мамлакатни бошқараётган Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Унинг энг яқин таъқибчиси мухолиф номзод Светлана Тихановская 10,1 фоиз овоз йиғди.

Шундан сўнг, Минск ва бошқа шаҳарларда норозилик намойишлари бошланди. Етти кундан бери мамлакатда ҳар куни норозилик намойиши ўтказиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко Беларусда сайлов

Баҳолаганлар

1613

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг