Аш-Шара дипломатияси. У энди Қувайтда

Олам

image
Аш-Шара Умра амалларини бажарди. Унга Каъба эшиклари очиб берилди (Фото+видео) north_east

Аш-Шара Умра амалларини бажарди. Унга Каъба эшиклари очиб берилди (Фото+видео)

Кеча, 1 июнь куни Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шара Қувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан ушбу давлатда бўлди. Бу ҳақда Суриянинг SANA ахборот агентлиги хабар берди.

Аҳмад аш-Шара пойтахт Ал-Қувайт шаҳридаги “Ал-Баян” саройида Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ билан “икки томонлама муносабатлар ва Суриядаги сўнгги ўзгаришлар”ни муҳокама қилган.

Лидерлар, шунингдек, Суриянинг хавфсизлиги, суверенитети, барқарорлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш масалаларини ҳам гаплашган.

“Аҳмад аш-Шаранинг ташрифи икки қардош халқ манфаатлари йўлида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган”, дея хабар берди SANA.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрда Сурияда ҳокимиятни эгаллаган Аҳмад аш-Шара жорий йилнинг 29 январь куни мамлакатнинг ўтиш давридаги президенти деб эълон қилинганди. 2 февраль куни у Саудия Арабистонига илк хорижий ташрифини амалга оширди. Мазкур ташриф доирасида у Ар-Риёдда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашди. 3 февраль куни у Макка шаҳрида Умра зиёратини амалга оширди. Унга Каъба эшиклари ҳам очиб берилди. Аш-Шаранинг 2-хорижий сафари Туркияга бўлди. Аш-Шара музокаралар чоғида ҳукм сурган ижобий атмосфера учун Эрдўғанга  миннатдорлик билдириб, Туркия Президентини энг қисқа вақт ичида Сурияга ташриф буюришга таклиф қилди. Қолаверса, аш-Шара 11 апрель куни ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида Анталия дипломатия форуми доирасида (ADF 2025) Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашган эди.

7 май куни Суриянинг янги муваққат раҳбари ўзининг биринчи Европага ташрифини Франциядан бошлади ва мамлакат Президенти Эммануэль Макрон билан икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув ўтказди. 14 май куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонига ташрифи давомида Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара билан учрашди ва унга Исроилни тан олиш ҳамда Иброҳим келишувларига қўшилиш таклифини берди.  Қолаверса, 14 май куни Ар-Риёд шаҳрида Туркия, АҚШ, Саудия Арабистони ва Сурия етакчилари иштирокида онлайн форматдаги тўрт томонлама мулоқот ҳам ташкил этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Қувайт Аҳмад аш-Шара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг