Трамп аш-Шара билан учрашди

Олам

image

Бугун, 14 май куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонига ташрифи давомида Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара билан учрашди. Бу ҳақда “Al Arabiya” хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу учрашув икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги 25 йилдан бери бўлиб ўтган биринчи учрашув саналади.

Учрашувда Трамп АҚШнинг Сурия бўйича санкцияларни бекор қилишини эълон қилган. Бу қарор Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмондан келган илтимосга биноан амалга оширилган. Трампнинг сўзларига кўра, санкциялар ўз мақсадига эришган ва энди Сурия тикланиш ва тараққиёт йўлида янги имкониятларга эга бўлиши керак. Учрашувнинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаган.

Эслатиб ўтамиз,  7 май куни Суриянинг янги муваққат раҳбари Аҳмад аш-Шара ўзининг биринчи Европа ташрифини Франциядан бошлаган ва мамлакат Президенти Эммануэль Макрон билан икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Саудия Арабистони Аҳмад аш-Шара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг