Андижонда кадастр бўлими бошлиғи 6 минг доллар пора билан ушланди
3-саҳифа
−
14 Март
3812Андижон вилоятида кадастр бўлими бошлиғи 6 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон вилоятидаги туманлардан бирининг кадастр бўлими бошлиғи фуқарога боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ҳокимият томонидан ижарага берилган 1 гектар ер майдонининг 17 сотих қисмидаги ноқонуний қурилмани бузиш бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик, судларга даъво аризаси киритмаслик ва уни жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан прокуратура органларига ҳужжатлар тақдим қилмаслик, шунингдек, кейинчалик ушбу ер майдонининг 22 сотих қисмини “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун асосида турар-жой сифатида расмийлаштирилишида ёрдам бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Аммо у сўралган пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Фарғона сув таъминоти” АЖ Қўқон шаҳар бўлимининг муқаддам судланган 2 нафар инспектори ўз хизмат вазифаларидан фойдаланиб, Қўқон шаҳрида маҳаллий қурилиш фирмаси барпо этаётган янги кўп қаватли уйлардаги жами 555 та хонадонга ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатиш, шахсий карточка очиш, сертификат қилиб бериш ва бошқа хизматлар эвазига 51 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25 (Фуқаролар ва юридик шахсларга тегишли уйлар, квартиралардаги турар жойларни ижарага, арендага бериш),168-моддаси (Фирибгарлик)нинг 4-қисми “а” банди ва 28 ( Жиноят иштирокчиларининг турлари),211-моддаси (Пора бериш)нинг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли “Энергосавдо” корхонасининг Давлатобод туман бўлими муҳандиси металл эритиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖда электр ҳисоблагичдан ноқонуний фойдаланилгани сабабли, давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказилганини рўкач қилиб, ҳолатни расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига воситачи орқали 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Пора бериш) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида Мажбурий ижро бюроси катта суриштирувчиси фуқарони МИБ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилганди.
LiveБарчаси
Тренддагилар

