Хоразмда МИБ ходими пора олаётганда қўлга тушди
3-саҳифа
−
10 Март
5729Хоразм вилоятида Мажбурий ижро бюроси катта суриштирувчиси фуқарони МИБ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Билдирилишича, ДХХ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси катта суриштирувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Шовот туманида яшовчи фуқарони ваколатли ҳамкасблари орқали МИБ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳри ва вилоятида Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига пора олган Миллий гвардия ходимлари қўлга тушганди.
LiveБарчаси