Андижонда 3 та уй портладими? Ҳолатга изоҳ берилди
3-саҳифа
−
06 Февраль 2023
6184Ижтимоий тармоқларда Андижон туманида 3 та уй портлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий изоҳ берди.
Бугун, 6 февраль куни Андижон тумани, “Гумбаз” маҳалласида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлди. Ёнғинга туман ФВБ раҳбар ходимлари ҳамда 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 14:32 да етиб бориб, ёнғин соат 14:50 да ўчирилган.
Ёнғинда уйнинг тахминан 50 квадрат метр майдонида томи ва шифт қисми ёнган. Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
“Ижтимоий тармоқларда Андижон тумани Ҳакан қишлоғида 3 та уй портлади деган гап рад этилади, воқеа жойида портлаш рўй бермаган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳар 1-кичик даҳада жойлашган 24-уй 50-хонадонда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганди.