Андижонда ҳам “чақнаш” содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 30 январь куни соат 14:55 ларда Андижон вилояти Андижон шаҳар 1-кичик даҳада жойлашган 24/50-хонадонда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, чақнаш оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

“Воқеа жойига зудлик билан шаҳар ФВ бўлими ходимлари ва 1 та ёнғин-қутқарув экипажлари, Прокуратура, ИИБ, ССБ ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” ҳодимлари чиқишган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 январь куни соат 16:15 ларда Нукус шаҳри “Темир жол” маҳалласидаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳам газ портлаган эди. Оқибатда уй вайроналари остидан 5 кишининг жасади топилган.

Шундай бўлсада Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолатни ҳам “чақнаш” дея атаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг