Нукусда портлаган уй вайроналаридан 5 кишининг жасади топилди
3-саҳифа
−
30 Январь 2023 10547 1 дақиқа
Аввалроқ, 29 январь куни соат 16:15 ларда Нукус шаҳри “Темир жол” маҳалласидаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида газ портлаган эди. Уй вайроналари остидан 5 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Хабар қилинишича, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида 30 январь куни соат 02:30 ларда турли даражадаги жароҳатлар билан вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ чиқариб олиниб, шифохонага юборилган.
Шунингдек, орадан 30 дақиқа ўтиб, бино вайроналари орасидан бир нафар фуқаронинг жасади топилган. Қутқарувчилар эрта тонгга келиб, вайроналар остидан яна 4 нафар фуқаронинг жасадини топган. Ҳозирга қадар жами ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди.
Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь