Нукусда портлаган уй вайроналаридан 5 кишининг жасади топилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, 29 январь куни соат 16:15 ларда Нукус шаҳри “Темир жол” маҳалласидаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида газ портлаган эди. Уй вайроналари остидан 5 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Хабар қилинишича, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида 30 январь куни соат 02:30 ларда турли даражадаги жароҳатлар билан вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ чиқариб олиниб, шифохонага юборилган. 

Шунингдек, орадан 30 дақиқа ўтиб, бино вайроналари орасидан бир нафар фуқаронинг жасади топилган. Қутқарувчилар эрта тонгга келиб, вайроналар остидан яна 4 нафар фуқаронинг жасадини топган. Ҳозирга қадар жами ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди. 

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда. 

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Нукус портлаш ФВВ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг