Андижонда 21 ёшли келин ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
10 Август 2023
15830Андижон вилояти Олтинкўл туманида 21 ёшли келин ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 15 июль куни Олтинкўл туманида яшаган С.О. ўз жонига қасд қилган.
Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотномасига кўра, С.О.да бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида юзага келган механик асфикция, ўпка виццерал плевра варақлари ости ва юрак эпикард ости соҳаларига қон қуйилиши, бўйин соҳасидаги странгуляцион эгат шилинма, бош пешона ва чап қулоқ супраси атрофида жароҳатлар мавжудлиги аниқланган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан суд-психология экспертизаси тайинланган.
Хозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Қайд этилишича, терговга қадар текширув жараёнлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўзини осиб қўйганди.
LiveБарчаси