Фарғонада 16 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўзини осиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Кеча, 7 август куни Бувайда тумани “Жийдали” маҳалласида яшовчи 2007 йилда туғилган Х.М. уйидаги қўшимча хўжалик хонасида ўзини осган. Оқибатда у ҳодиса жойида вафот этган.

Марҳуманинг яқин қариндошлари сўнгги вақтларда уни руҳияти бузилиб қолганини, ўсмир қиз ўз жонига қасд қилишида ҳеч кимнинг айби йўқлигини изоҳлаб тушунтириш беришган.
Айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида 18 ёшли қиз ўзини осиб, вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона суицид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг