Хоразмда 18 ёшли қиз ўзини осди

3-саҳифа

image

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида 18 ёшли қиз ўзини осиб, вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Қўшкўпир туман Ички ишлар бошқармаси навбатчилик қисмига жорий йилнинг 6 май куни соат 12:50 да фуқаро Ч.Қ.нинг ўз жонига қасд қилиб, вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушган. 

Ҳодиса жойи Қўшкўпир туман прокурори раҳбарлигида тергов-тезкор гуруҳи ва суд тиббий экспертлари иштирокида кўздан кечирилган.

Аниқланишича, Қўшкўпир тумани “Ҳадра” қишлоғида яшайдиган 18 ёшли Ч.Қ. ўзини осиш орқали жонига қасд қилган. Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув ҳаракатлари Хоразм вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Қўшкўпир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг