Америкалик мавқедоши ортидан Германия Мудофаа вазири ҳам Киевга борди 

Олам

image

Германия Мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Киевга борди. Бу ҳақда “Frankfurter Allgemeine Zeitung” газетаси хабар берди.

Писториус Киевга бугун, 21 ноябрь куни эрталаб поездда етиб борган. Вазир Украина Президенти Владимир Зеленский ва украиналик мавқедоши Рустам Умаров билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. 

Маълумот учун, Германия Украинага АҚШдан кейин иккинчи қурол етказиб берувчи ҳисобланади. Охирги бир ярим йил ичида Германиядан Украинага кўрсатилган гуманитар, молиявий ва ҳарбий ёрдамнинг умумий ҳажми қарийб 24 миллиард еврони ташкил этди. Германия ҳукумати келаси йили Украинага ҳарбий ёрдамни 4 миллиард евродан 8 миллиард еврогача ошириш ниятида. Ноябрь ойи бошида Германия ҳукумати Киев ҳукуматига аввалдан ваъда қилинган яна 25 та Leopard 1A5 танкини етказиб беришини эълон қилди. Украинага узатилган қуролларнинг янги партияси, шунингдек, разведкачи учувчисиз самолётлар ва радарларни ҳам ўз ичига олган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 ноябрь куни АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Украинага ташриф буюрганди. Унинг ташрифи ҳам олдиндан эълон қилинмаган. Кейинроқ Пентагон раҳбари Киевга 100 миллион долларлик янги ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина Борис Писториус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг