Пентагон раҳбари Украинага катта совға билан келди
Олам
−
21 Ноябрь 2023
14323Кеча, 20 ноябрь куни АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Украинага етиб борганди. Унинг Киевга ташрифи чоғида Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинди. Бу ҳақда Пентагон сайтида хабар берилди.
Қўшма Штатлардан 100 миллион долларлик янги ёрдам пакети қуйидагиларни ўз ичига олади:
- битта HIMARS ракета артиллерия тизими ва қўшимча ўқ-дорилар;
- Stinger зенит-ракета тизимлари;
- 155 мм ва 105 мм калибрли артиллерия снарядлари;
- TOW танкка қарши бошқариладиган ракеталар;
- Javelin ва AT-4 танкка қарши тизимлари;
- 3 миллиондан ортиқ ўқ-дорилар.
Украина Президенти Владимир Зеленский кечки чиқишида Ллойд Остин билан учрашгани ва у билан фронтдаги вазият, шунингдек, артиллерия ва снарядларни етказиб бериш зарурати муҳокама қилганини айтган.
Ўз навбатида, Остин Украина Президенти билан "жанг майдонидаги шошилинч эҳтиёжларни қўллаб-қувватлаш ва узоқ муддатли мудофаа эҳтиёжларини" муҳокама қилганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Украина ва Исроилга ёрдам маблағ ажратишни ўз ичига олмаган федерал бюджетни вақтинча молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолаганди. Украина Президенти Владимир Зеленский октябрда Фаластин-Исроил можароси бошланганидан бери Украинага 155 мм артиллерия снарядларини етказиб бериш камайганини айтганди. Шунингдек, у Ғарб давлатлари Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатса, мамлакат Қуролли кучлари чекинишга мажбур бўлишини таъкидлаганди.
LiveБарчаси