АҚШ Украина ва Исроилга ёрдам беришдан воз кечди
Олам
−
17 Ноябрь 2023
39336Америка Президенти Жо Байден кеча, 16 ноябрь куни федерал бюджетни вақтинча молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади. Ушбу бюджетномада Украина ва Исроилга бериладиган ёрдам учун маблағ ажратиш белгиланмаган. Бу ҳақда Оқ уйга таяниб BBC хабар берди.
Билдирилишича, имзоланган ҳужжат 2024 йил 19 январгача федерал идоралар ишини молиялаштиришни назарда тутади ҳамда унда Украина ва Исроилга ёрдам кўрсатиш белгиланмаган.
Маълумот учун, 30 сентябрда ҳам Байден 45 кунлик вақтинчалик бюджетни тасдиқлаганди. Ушбу ҳужжатда ҳам Украинага ёрдам учун маблағ ажратилмаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда ватандошларига телемурожаатида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш Америка хавфсизлиги учун ҳаётий аҳамиятга эга эканлиги ва уни тўхтатиш мумкин эмаслиги ҳақида гапирганди.
LiveБарчаси