Америка Ғазодаги қирғинлар учун “лицензия” бермоқда – Россия

Олам

image

Қўшма Штатлар босим ва шантаждан фойдаланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашини Яқин Шарқ резолюциясининг асл матнини ўзгартиришга ва унга Ғазодаги Фаластин фуқароларини ўлдириш учун “лицензия” беришга мажбур қилди. Бу ҳақда 9 январь, сешанба куни БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Анна Евстигнеева айтиб ўтди.

У Фаластин-Исроил можароси ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни назарда тутувчи Россия томонидан Яқин Шарқ резолюциясига таклиф қилинган тузатишга АҚШ вето қўйишини қоралаган.

“Бизнинг америкалик ҳамкасбларимиз айёрлик билан самарали икки томонлама дипломатия деб атайдиган энг ифлос босим ва шантаж воситаларидан фойдаланяпти. Бир неча кунлик фаолликдан сўнг, Қўшма Штатлар лойиҳанинг асл мақсадини бутунлай бузиб кўрсатди”, деди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ўзининг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиси Ғазода тўлиқ позициясини сақлаб қолиши учун ўта ифлос ўйин ўйнаган.

“Матнда жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақириш ўрнига мутлақо тескари маънодаги сўз пайдо бўлди – жанговар ҳаракатларни тўхтатиш учун шарт-шароит яратишга чақириш, яъни аслида Исроилнинг Ғазода фаластинлик тинч аҳолини ўлдиришига рухсатнома”, деган у.

Евстигнееванинг қўшимча қилишича, Россия Ғазодаги тинч аҳолини қутқариш бўйича шартсиз маънавий императивга амал қилган ва Хавфсизлик Кенгашига ғазоликларни қириб ташлашни давом эттиришга ижозат берадиган Америка хоҳиши бўйича тузилган ҳужжатни имзолашга рухсат бера олмайди. Шу сабабли, Россия араб гуруҳи томонидан қўллаб-қувватланган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш зарурлиги ҳақидаги дастлабки лойиҳани тузатишнинг тарафдори.

Россия Федерациясининг Доимий вакили ўринбосари “Вашингтон бунга қарши чиқиш орқали аслида ўзини фош қилди ва унинг парда ортидаги  мақсади – муроса матнини ишлаб чиқиш ниятида эмаслигини кўрсатди”, деган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 16 октябрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг можаро бўйича резолюция лойиҳасини кўриб чиққан ва уни рад этганди. 18 октябрда эса Бразилиянинг Яқин Шарқ резолюцияси лойиҳаси ҳам рад этилди, чунки Қўшма Штатлар вето ҳуқуқидан фойдаланди. 26 октябрда эса АҚШнинг ўзи резолюция таклиф қилди ва унга Россия ва Хитой вето қўйди. 8 декабрь куни АҚШ яна Ғазода ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия лицензия Америка Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг