Алимент тўлашдан қочиб юрган эркак уйининг ертўласидан топилди
3-саҳифа
−
12 Март
5542Сурхондарёда фарзандларига алимент тўламагани учун икки йил олдин қидирувга берилган ота уйининг ертўласидан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи фуқаро 2019 йил январь ойида турмуш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг, суд буйруғига асосан вояга етмаган 3 нафар фарзандига алимент тўлаши белгиланган. Аммо ота ҳозирги кунга қадар алимент тўлашдан бош тортиб келган.
МИБнинг Ангор туман бўлими давлат ижрочиси қарздорнинг яшаш манзилига бориб, яқинларига ижро иши ҳақида тушунтириш берган. Хонадондаги қорамолни хатловга олиш жараёнида қорамолдан айрилишни истамаган хонадон эгалари қарздор уйнинг ертўласига яшириниб олганини айтган.
Қарздор ота иши жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида кўриб чиқилиб, унга 51 млн сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги сабаб 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ алимент тўлашдан қочиб юрган наманганлик эркак Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидан топилганди.
Жавоҳир Йўлдашов