Алиментдан қарздор “шоввоз” панжарадан ошиб қочишга уринди (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида алиментдан қарздор ота панжара-тўсиқдан ошиб ўтиб қочаётганда ушланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Унинг билдиришича, жорий йилнинг 20 январь куни Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан алиментдан 30 миллион сўм қарзи билан қидирувда бўлган ота ниҳоят қўлга олинган. У аввал ҳам 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаган. Жиноят иши қўзғатиш учун бўлимга олиб келинган вақтда эса у панжара-тўсиқдан ошиб, қочиб кетишга уринган.

Қайд этилишича, Наманган вилоятида 2025 йил давомида қидирувдаги 258 нафар қарздорнинг 61 нафарига жиноят иши қўзғатилган. 146 нафарига эса маъмурий чора кўрилган. 31 нафар қарздорлар томонидан 396 млн сўм алимент пуллари тўлаб берилган. Ҳозирда 82 нафар шахслар қидирувда бўлиб, шундан 25 нафари маҳаллий қидирувдагилар.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида алиментдан қарздор ота бошқа хотинининг уйидаги балконда яширинганида ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган қарз Алимент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг