“Ахборот ҳаққоний бўлиши зарур”. БП ҳоким ёрдамчиси билан боғлиқ раддияга муносабат билдирди
Жамият
−
04 Февраль 2025 6471 1 дақиқа
Кеча, 3 февраль куни Бош прокуратура Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ҳоким ёрдамчиси 427,7 млн сўмни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани ҳақида ахборот берган эди. Бугун, 4 февраль куни эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги бунга раддия бериб, ҳоким ёрдамчиси ўтган йилнинг ноябрь ойида ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилганини билдирди. Бош прокуратура эса вазиятга яна муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, М.Ф. 2022 йилнинг 7 октябрь кунидан 2024 йилнинг 29 ноябрь кунига қадар Шайхонтоҳур тумани "Камолон Дарвоза" маҳалла фуқаролар йиғинининг маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган. Унинг эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниши тўғрисидаги туман ҳокимининг тегишли қарори эса 2024 йил 14 декабрда қабул қилинган.
М.Ф. муқаддам эълон қилинган хабардаги қилмишларни айнан ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган даврида содир этган.
"Ахборот ҳаққоний ва холис бўлиши зарур!" дейилади Бош прокуратура баёнотида.
Live
Барчаси