Тошкентда 427 млн сўмни “еб юборган” ҳоким ёрдамчиси аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ҳоким ёрдамчиси 427,7  млн сўмни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқароларга электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан, қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланган ҳолда жами  427,7  млн сўмлик кредит маблағларини қўлга киритган. У ушбу маблағларни оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, жумладан эҳтиёжманд оила аъзоларининг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолияти йўлга қўйилишини ташкиллаштириш учун ишлатиши керак бўлган. Аммо М.Ф. бу пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, М.Ф. ўзининг қариндошлари ва бошқа 5 нафар фуқароларга маҳалла ҳудудида яшамаган бўлса-да, қалбаки тавсияномалар орқали жами 207,7 млн сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишига эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида 33 млн сўмлик кредитдан икки марта олиб бериш эвазига 4,5 млн сўм пора олаётганда ушланган ҳоким ёрдамчисига суд ҳукми ўқилганди. Ушбу ҳоким ёрдамчисига Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланиб, 168-моддаси 3-қисми  “в” банди  (фирибгарлик, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда) билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик ҳоким ёрдамчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг