Сурхондарёда фирибгарлик қилган ҳоким ёрдамчиси жазоланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида 33 млн сўмлик кредитдан икки марта олиб бериш эвазига 4,5 млн сўм пора олаётганда ушланган ҳоким ёрдамчисига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Билдирилишича, “Яккатерак” маҳалласида ишлаган ҳоким ёрдамчиси фуқарога 33 млн сўмлик имтиёзли кредитдан икки марта олиб беришни ваъда қилган. Эвазига ундан 4,5 млн сўм пора олаётганида ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ тумани суди ҳукмига кўра, ҳоким ёрдамчисига Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланиб, 168-моддаси 3-қисми  “в” банди  (фирибгарлик, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда) билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланган.

Шунингдек, унга раҳбарлик ва моддий жавобгарлик талаб этиладиган лавозимларда ишлаш тақиқланиб, даромадининг 20 фоизи ушлаб қолиниши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар олган вақтида ушланганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг