Сурхондарёда 277 та қалбаки “права” ёқиб юборилди

3-саҳифа

−

image

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида жиноят иши бўйича ашёвий далил деб топилган 277 та сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ қилинди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг ижро варақасига асосан, сохта ҳужжатларни йўқ қилиш белгиланган. Улар суднинг ашёвий далилларни сақлаш хонасида сақланган.

Ижро ҳаракатлари давомида 277 та сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартиб ва хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда махсус қозонхонада ёқиб юборилган.

Қайд этилишича, мазкур жиноят иши доирасида жами 11 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг